Президент ҳарбий клиник госпиталга ташрифи чоғида Сирдарё ҳокимига ўша ерда даволанаётган уруш қатнашчиларидан бирига уй ажратиш бўйича топшириқ берди. Яна бир уруш фахрийси эса Шавкат Мирзиёевни умрбод президент қилиб қўйишни таклиф этди. Президент бунга жавобан кулиб қўйди.
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташрифидан сўнг Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.
Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоир элчилари Ўзбекистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди. «Ўзбекистон жаҳонга кенг очилаётган, хорижий шериклари билан алоқаларни изчил ривожлантириб бораётган тинчликсевар ва адолатли ижтимоий давлат», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев Москвада Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган параднинг фахрий меҳмонлари қаторида бўлади, дея хабар берди Кремль. Парадда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида капитал бозорини ривожлантириш, масъулиятли бизнес юритиш, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш ва инвесторлар билан ишлашни рақамлаштириш бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Қатарда ўтган Осиё кубоги финалига чиққани ва 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритгани билан табриклади. «Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди», — деди у.
Бир ҳафта давом этган меҳнат таътилидан сўнг Шавкат Мирзиёев иш фаолиятига қайтди. У бугун ўз маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, ҳафта давомида эса Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади.
Ўзбекистон президенти бош вазир бошчилигидаги мувофиқлаштирувчи кенгашга уч ой муддатда вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф киритишни топширди.
Шавкат Мирзиёев 22 апрелдан қисқа муддатли таътилга чиқди. Олдинги сафар у 2023 йилнинг декабрида таътилга чиққанди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги янги қурилган ваколатхонаси очилиш маросимида қатнашди. Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирди.
Президентга 2024 йилги хусусийлаштиришнинг янги дастури тақдим этилди. Унда 250 га яқин объектнинг давлат улушлари, мингга яқин кўчмас мулк объектлари ва 12 та корхонанинг оммавий савдоларга чиқарилиши кўзда тутилган. Сотилмай қолган ер участкаларининг нархи босқичма-босқич пасайтирилади.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбега борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Давлат раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Фото, видео.
Мамлакатнинг хомашё базаси камида 15 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 500 мингта янги иш ўрни яратиш имконини бермоқда, деди президент. Унинг сўзларига кўра, экспортни анъанавий арзон бозорлардан (Россия, Хитой, Туркия) «янги, қимматроқ»ларига йўналтириш зарур.
Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва университети ҳамда Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани марказида музей қурилиши лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Мамлакат тинчлигини сақлаш, аҳолини даромад ва муносиб шароит билан таъминлаш учун барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт керак, деди Шавкат Мирзиёев. «Бунга мен етти йил умримни қўйдим… Халқим фаровон бўлсин, ниятлари амалга ошсин, деб ишга келдим мен», — деди у.
Президент Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табригида мамлакатдаги ислоҳотлар ислом динининг моҳияти ва ғоялари билан уйғун эканини айтди. У виждон эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш йўлидаги ишлар давом этишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали мулоқотда бир-бирини Рамазон ҳайити байрами билан қутлади. Давлат раҳбарлари «қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ» тилаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Жиззах вилоятидаги маҳаллаларга экспортчи лидерлар бириктирилади, деди президент. Бундан ташқари, Иржар — Дўстлик — Жиззах йўналишида янги йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш, Айдар-Арнасой кўли атрофида «туризм ҳалқаси» яратиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида қурилган Киберспорт аренаси билан танишди. Президент у ерда киберспорт, шахмат, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, баскетбол мусобақаларини кузатиб, ёшлар билан суҳбатлашди. «Биз белгилаб олган стратегияни, катта марраларни шундай ёшлар билан амалга оширамиз», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида металлургияга ихтисослашган саноат зонаси ва қуёш электр станцияси қурилишини бошлашда иштирок этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг